Тошкент вилоят ҳудудида 891 та умумий ўрта таълим мактаби мавжуд бўлиб, жорий йилнинг 26 апрель куни ҳолатига кўра, 72 та умумтаълим мактабларининг 100 нафар ўқувчи ва 42 нафар ўқитувчисида коронавирус инфекцияси аниқланган. 64 та мактаб тўлиқ, 8 та умумтаълим мактаби 11 - синфлари онлайн таълимга ўтказилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Вилоятда Мактабгача таълим ташкилотлари 514 та бўлиб, 9 та МТТ да коронавирус инфекцияси аниқланган. 7 та МТТ тўлиқ, 2 та гуруҳ онлайн режимга ўтказилди.
Шунингдек, Бўстонлиқ туманидаги 1,2-сонли касб-ҳунар мактаблари, Чирчиқ шаҳридаги Чирчиқ тиббиёт техникуми, ЧДПИ академик лицейи, Чирчиқ давлат педагогика Институти, Тошкент давлат Жисмоний тарбия Университети, 7-сонли мусиқа ва санъат мактаби, Олмалиқ шаҳридаги МиСИС, И.Каримов номидагиТошкент давлат техника Университети филиалидаги 1 та гуруҳ ҳозирги кунда иш фаолиятини онлайн режимида олиб бормоқда.
Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошқармаси берган маълумотига кўра 26 апрель куни вилоятда 55 кишида коронавирус инфекцияси аниқланган.