АсосийJamiyat

"Суд қарори муҳокама этилмайди!" МИБ Тойлоқда одамлар уйларининг бузилаётганига изоҳ берди

'"Суд қарори муҳокама этилмайди!" МИБ Тойлоқда одамлар уйларининг бузилаётганига изоҳ берди'ning rasmi

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "Тойлоқ туманида МИБ ва ИИБ ходимлари одамларни уйларини бузишаяпти" сарлавҳаси остида видеолавҳа эълон қилинганди.

Мажбурий ижро бюроси  Самарқанд вилоят бошқармасининг маълум қилишича,  фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судининг 24.12.2020 йилдаги Тойлоқ туман ҳокимлигининг қарздорлар Ж.Мелиқулов томонидан Тойлоқ туман Ўзбекистон маҳалласида жойлашган ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган, умумий қурилиш ости 730 кв.метр ҳажмдаги қурилиш, пойдевор, қурилиши тугатилмаган бинони қарздор ҳисобидан бузиш ҳамда 0.23 га ер майдонидан қарздор томонидан эгаллаган 0.14 га ер майдонини асл ҳолатига келтирилиб қайтариш ҳамда қарздор М.Рахмонова томонидан Тойлоқ туман Ўзбекистон маҳалласида жойлашган ер майдонида ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган 9х6=54 кв.метрдан иборат ер майдони ҳамда 54 кв.метрдан иборат уй-жойни жавобгар ҳисобидан бузиш, ер майдонини асл ҳолатига келтириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари Бюронинг Тайлоқ туман бўлими ижро иш юритувига 18.01.2021 йилда келиб тушган ва 19.01.2021 йилда ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхаси томонларга юборилган.

Ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб бориш жаарёнида ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун қарздорларга бир-неча маротаба огоҳлантириш хатлари юборилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида, давлат ижрочисининг 23.04.2021 йилдаги талабномаси билан мазкур ижро ҳужжатининг мажбурий ижро ҳаракатлари 24.04.2021 йилда тайинланган бўлиб, ижро куни ИИБ ва кадастр ходимлари келмаганлиги ҳамда ишчи кучи бўлмаганлиги сабабли ижро ҳаракатларини амалга ошириш имкони бўлмаган ва ижро ҳаракатлари бошқа кунга қолдирилиб ушбу тўғрисида давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

Ҳозирги кунда давлат ижрочисининг 01.05.2021 йилдаги талабномаси билан мазкур ижро ҳужжатларининг мажбурий ижро ҳаракатлари  олиб борилмоқда.  

Ижро иши якуни бўйича яна қўшимча маълумотлар берилади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар