Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг маълум қилишича, Департаментнинг Самарқанд вилояти Самарқанд туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.К. фуқаро Қ.Ҳ. ва Э.А.ларга Корея Республикасига ишлаш учун жўнатишни ваъда қилиб, 8 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.