2021 йилнинг 06 май куни соат 20:30 ларда 32 ёшли М.Салим, 38 ёшли Х.Зафар ва 39 ёшли Х.Соҳиблар Кармана туманида жойлашган “Сазанчик” ресторанида спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтириб, уларга хизмат кўрсатаётган официант 26 ёшли Ҳ.Қосимжоннинг хизмати ёқмаётганлигини важ қилиб, уни ҳеч бир сабабсиз ҳақорат қилиб, дўппослаб, жанжал вақтида М.Салим унинг қорин соҳасига пичоқ санчиб олган. Натижада Ҳ.Қосимжон шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Салим, Х.Зафар ва Х.Соҳибларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.