Ўтган ойда ўзбек шоу-бизнесида энг кўп эътибор марказида бўлган санъаткор Тамила бўлди, десак муболаға бўлмайди. Аввалига унинг иштирокидаги беҳаё видеороликлар тарқалди, кейинроқ унинг продюсерлик маркази у билан шартномани бекор қилди, ўз навбатида “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандага берилган лицензияни бекор қилди.
Шу ҳафта бошидан Тамила яна тилга тушди. Ижтимоий тармоқларда ва Telegram мессенжерида хонанда “Мен бўлмасам” номли янги қўшиғини “Tamila.uz” сайти орқали тақдим этаётгани ҳақидаги реклама баннерлари тарқалди. “Qalampir.uz” сайти масалага ойдинлик киритиш мақсадида Тамила фаолият юритган “Maestro” компаниясининг маъмури билан боғланди.
Гўшакни кўтарган маъмур Тамила яна продюсерлик марказига қайтганини ва тўйларга ҳам чиқаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, Тамиланинг Тошкентдаги битта тўйга бориши баҳоси 1.500.000 сўмни ташкил этяпти.
Нашрнинг маълум қилишича, хонанданинг продюсери Нажот Агзамов у ҳақдаги саволларга жавоб беришни истамаган. Тамиланиинг ўзи эса телефонига жавоб бермаган.