АсосийSport

Роналду ЕЧЛда янги рекорд қайд этди

Мадриднинг “Реал” жамоаси етакчиси Криштиану Роналду “Рома”га қарши (2:0) кечган Европа чемпионлар лигаси 1/8 финалида майдонга тушиб, мазкур турнирнинг плей-офф босқичидаги энг кўп ўйин ўтказган футболчига айланди, деб хабар беради championat.com.

Португалиялик 31 ёшли футболчи ҳисобида бундай ўйинлар сони 57 тага етди ва бу янги рекорд ҳисобланади. 

Таққослаш учун, “Барселона” собиқ ярим ҳимоячиси Хави ЕЧЛ плей-офф босқичининг 56 та ўйинида майдонга тушган бўлса, “Реал” собиқ дарвозабони ва айни дамда “Порту” дарвозаси қўриқчиси Икер Касиляс ҳисобида 55 та ўин мавжум. Кейинги ўринлардан Андрес Иньеста (53), Френк Лемпард (52), Лионель Месси ва Виктор Валдес (51 тадан) жой олган.

    Бошқа янгиликлар