Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент беш ташаббус ҳаракати доирасидаги ёшлар билан учрашувда ёшларга шароит яратиб бериш масаласини гапириб ўтди. Бу ҳақда Даракчи.уз мухбири хабар бермоқда.
– Татаристонга борганимда бир нарсага гувоҳ бўлдимки, у ерларда катта-катта музейларда истироҳат боғларида раҳбарлар ёш-ёш кадрлар экан. У ерда ишга, тажрибага қараб лавозимни тақсимлаб беришмаскан. Танловлар ўтказиб кадрлар саралаб олинаркан. Бу модель менга жуда маъқул бўлди.
Бугун ҳокимликда ўтказилган йиғилишда шаҳримиздаги театр, майдон, боғларни, музейларни, маданият саройларини қайта реконструкция қилиш, уларни жозибадор қилиш, ёшларга шароит яратиш, ИТ-мутахассиси бўлган ёшлар учун ижарага эмас, бепул жойлар ажратиш, коворкинг марказларини яратиш масаласини кўриб чиқдик.
Яқинда бир модель ўйлаб чиқдик. Унга кўра, ҳокимлик ишчилари умуман ҳокимлик биносида ўтириши нотўғри деб ҳисоблаймиз. Тўғрисини айтсам, ўзим ҳам катта бир ангарни ичида ўтиришни хоҳлаяпман. У ёшлар, умуман ҳамманинг кириб чиқиши осон бўлган жой бўлиши керак, – деди Ортиқхўжаев.