Тошкент шаҳрида вақтинча пропискага туриш тартиби маълум қилинди

ЖАМИЯТ 09.03.2016, 15:54
Тошкент шаҳрида вақтинча пропискага туриш тартиби маълум қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 февралдаги № 54 Қарорига мувофиқ Ўзбекистон фуқароларининг Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳисобга туришлари тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда “Norma.uz” нашри хабар бермоқда

Илгари назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳисобда туриш учун фуқаро пойтахтга келганидан кейин 5 кун муддат ичида яшаш жойидаги таянч пунктига ижара (агар қариндошиникида яшаса, бепул яшаши), уйдан тўлиқ ёки қисман фойдаланаётгани ҳақида нотариал идорада тузилган шартнома билан мурожаат этиши лозим. Ҳисобга туриш учун уй эгаси ҳисобга турмоқчи бўлган одамнинг яқин қариндоши бўлса, шартнома талаб этилмайди. Бундай ҳолатда уларнинг қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилиши лозим. Йил давомида қайта ҳисобга қўйиш тартиби ўзгартирилиб, энди бу масала билан фуқаро яшашга келган туман ХЧК ва ФРБ шуғулланади. Фуқаро вақтинчалик рўйхат тугашидан 15 кун олдин ХЧК ва ФРБ га мурожаат этиши лозим. Фуқаронинг қайта рўйхатга туриш ҳақидаги аризаси қайд этилгандан кейин 15 кунлик муддат ичида кўриб чиқилиб, тегишли қарор чиқарилади. Агар масала ижобий якун топса, фуқарога вақтинчалик қайд варағи берилади, мабодо инкор этиладиган бўлса, фуқародан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан чиқиб кетиш тартиби тушунтирилади ва ички ишлар бўлими томонидан муддат қўйилади.

Қайта ҳисобга қўйиш қуйидаги ҳолатларда рад этилади:

Доимий равишда қонунбузарликларга йўл қўйилса;

Фуқаро томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жамоат тартиби бузилишига йўл қўйилса;

Қалбаки ҳужжатлар аниқланса;

Агар фуқарони қайта ҳисобга қўйиш рад этиладиган бўлса, ХЧК ва ФБ инспектори рад этишнинг аниқ асосини кўрсатиб, хулоса чиқаради ва бу хулосани ХЧК ва ФБ бошлиғи тасдиқлаб, имзо чекади.

Қайта ҳисобга қўйиш рад этилганидан норози бўлган фуқаро судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга. ХЧК ва ФБ энди ҳар ойда қайд варағига эга бўлган фуқаролар ҳақида ИИБнинг ҲООБ бўлимига ахборот бериб боради.

Вақтинчалик ҳисобга олиш тартибига тузатишлар киритилди. Энди фуқарога вақтинчалик қайд варағини топширган ХЧК ва ФБ инспектори қайд варағи олган фуқаро ҳақида ХЧК ва ФБ компьютер ахборотлар базасига маълумот киритади, келиш варақасини тўлдириб, бир сутка ичида пойтахт ИИБнинг манзил-маълумот бюросига юборади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги меҳмонхона, дам олиш уйларининг, даволаш муассасаларининг ва шу каби муассасаларнинг масъул шахслари ҳам бир сутка мобайнида муассасага келган фуқаролар ҳақида ИИБ манзил-маълумот бюросига маълумотлар топширилиши кўзда тутилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1