1

Ўзбекистонда аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бошқармаси яратилади

ЖАМИЯТ 10.03.2016, 14:36
Ўзбекистонда аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бошқармаси яратилади

Ҳукуматнинг 22 февралдаги «Аҳолининг ҳожатманд қатламларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини бажариш мақсадида “Аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” Қарори қабул қилинди. Бу ҳақда “UzReport” хабар бермоқда. 

Қарорга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги марказий аппарат тузилмасида бошқарув ходимлар сони 6 нафардан иборат бўлган, ногиронлар, уруш қатнашчилари, фахрийлар, ёлғиз кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бошқармаси яратилади.

Ҳужжатда қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари тузилмасида - 3 нафар, ундан 1 нафари бошқарув ходимидан иборат бўлган, ногиронлар, кексалар ва аҳолининг бошқа ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатувчи шўба ҳамда туман, шаҳар тиббиёт бирлашмалари тузилмасида аҳолининг ҳожатманд қатламларига тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлимлари ташкил этилади.

Қарорда белгиланишича, янги ташкил этилаётган таркибий бўлинмалар зиммасига ногиронлар учун реабилитация марказлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун санатория муассасаларининг фаолиятини ташкил этиш вазифалари юклатилди.  Мазкур бўлинмалар ногиронлар, ногирон болалар ва ёлғиз кексаларни «Мурувват» ва «Саховат» уй-интернатларига, реабилитация марказлари ҳамда уруш ва меҳнат фахрийлари учун санатория муассасаларига юборишга кўмаклашади. Ушбу бўлинмалар Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда эса ўзганинг ёрдамига муҳтож бўлган ёлғиз кекса фуқароларни аниқлаб, уларга индивидуал дастур асосида ижтимоий хизмат кўрсатиб, ортопедик буюмлар, реабилитация техник воситалари ва кресло-коляскалари билан таъминлаш мақсадида уларнинг ҳисобини олиб борадилар.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1