Ўзбекистонда рекламада беҳаё саҳналардан фойдаланиш тақиқланади

ЖАМИЯТ 10.03.2016, 14:55
Ўзбекистонда рекламада беҳаё саҳналардан фойдаланиш тақиқланади

Ўзбекистондаги интернет тармоқларидан қимор ўйинлари рекламаси йўқотилади, шунингдек, товарлар сотилишини кўпайтириш учун телевидениеда беҳаё(эротик) саҳналардан фойдаланишни таъқиқлаш режалаштирилмоқда.

“Реклама тўғрисидаги” Қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш” қонунчилик лойиҳаси  Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштирилган. Бу ҳақда “Sputnik Ўзбекистон” хабар бермоқда.  

Хоҳловчилар тадбикорлик фаолиятини амалга оширишга таъсир этувчи қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўз изоҳини беришлари мумкин. Муҳокама 24-март куни якунланиши белгиланган.

Янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисидаги” қонунда беҳаё(эротик) саҳналардан фойдаланиш таъқиқланади. Шунингдек, интернет тармоқларида қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш учун телекоммуникация тармоқларида хизматлар кўрсатиш, дастурий таъминотни нашр қилишни таъқиқлаш кўзда тутилган.

“Балоғат ёшига етмаганлар учун мўлжалланган роликларда, ҳақиқий ёки сохта қуролдан фойдаланиш таъқиқланади, шунингдек, экстремал ҳолатларга тушиб қолган болаларни кўрсатиш мумкин эмас”, дейилади ҳужжат матнида. Болалар учун мўлжалланган товарлар нархини кўрсатишда “товар нархи ҳақида нотўғри тушунча уйғотувчи” “холос” ва “бор-йўғи” каби сўзлардан фойдаланиш ҳам таъқиқланган.

Ушбу қоидалар ижтимоий ва сиёсий рекламаларга, шунингдек, реклама характерига эга бўлмаган вивескалар ва кўрсаткичларга жорий этилмаслиги таъкидлаб ўтилган.

Муҳокамада қолдирилаётган изоҳлар ва Сўровномада билдирилган таклифлар тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар — давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўриб чиқилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1