Лондоннинг “Челси” жамоаси ярим ҳимоячи Эден Азарни келаётган трансфер ойнаси давомида сотиб юбормоқчи, дея хабар беради Daily Mail.
Маълумотларга кўра, клуб раҳбарияти унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмаяпти. Шу сабабдан, бельгиялик трансферга қўйилади. 25 ёшли футболчига “Реал Мадрид” катта қизиқиш билдирмоқда.
Жорий мавсумда Эден Азар “Челси”нинг барча турнирларида атиги битта гол ва учта голли узатмага муаллифлик қилган.





