АсосийJamiyat

Тошкентда 27 сотих ерни "тепадагилар" орқали аукционда олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди

'Тошкентда  27 сотих ерни "тепадагилар" орқали аукционда олиб беришни ваъда қилган шахс қўлга тушди'ning rasmi

Ер олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент.

Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.С. ўзгалар мулкини қўлга киритиш мақсадида, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали фуқаролар М. ва О.га Тошкент вилоятидан 27 сотих ер майдонини “Электрон онлайн аукцион” орқали олиб беришига ишонтириб, уларнинг жами 80 млн сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар