АсосийJamiyat

Тошкентнинг айрим ҳудудлари иссиқ сув таъминотидан вақтинча узилади

'Тошкентнинг айрим ҳудудлари иссиқ сув таъминотидан вақтинча узилади'ning rasmi

Бугун 14 июнь куни соат 22:00 дан 15 июнь 18:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 14-мавзе ҳамда қисман 15-мавзеда жойлашган 44 та кўп квартирали уйлар, 3 та мактабгача таълим муассаси ва 4 та маъмурий биноларда иссиқ сув таъминотида вақтинчалик ўчишлар кузатилади. Бу ҳақда “TOSHISSIQQUVVATI” ДУК матбуот хизмати хабар берди. 

Хабарда айтилишича, бу каби чоралар туманнинг Лутфий кўчасидан ўтувчи Ди 800 мм магистрал иссиқлик тармоғида 74 метр эскирган иссиқлик қувурларини алмаштириш ишлари билан боғлиқ. Айни дамда, Учтепа туман иссиқлик таъминоти тошқармаси ишчи-ходимлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар