АсосийSport

ОЧЛ–2016. “Пахтакор” ва “Локомотив” Эрон клубларини мағлубиятга учратди

Осиё чемпионлар лигаси 3-тур учрашувларига старт берилди. 

“С” гуруҳидан ўрин олган “Пахтакор” жамоаси Тошкентда Эроннинг “Тракторсози” клубига қарши баҳс олиб борди. Игорь Сергеевнинг 31 дақиқада киритган ягона голи тошкентликларга ғалаба келтирди. Мазкур ғалабадан сўнг “Пахтакор” очколар сонини 4 тага етказиб олди. 

ОЧЛ – 2016. “С” гуруҳи, 3-тур

“Пахтакор” (Ўзбекистон) – “Тракторсози” (Эрон) — 1:0
Гол: Игорь Сергеев, 41

“А” гуруҳи 3-турида Тошкентнинг яна бир жамоаси – “Локомотив” сафарда Эроннинг “Сепаҳон” клуби меҳмони бўлди. Ўйиннинг 14 дақиқасида Марат Бикмаев, 87 дақиқада Сардор Мирзаевнинг голлари “темирйўлчилар” ғалабасини таъминлади.  Ушбу ғалабадан кейин “Локо”нинг очколари 5 тага етди. 

ОЧЛ – 2016. “А” гуруҳи, 3-тур

“Сепаҳон” – “Локомотив” 0:2
Голлар: Марат Бикмаев 14, Сардор Мирзаев 87

    Бошқа янгиликлар