1

Олтиариқда сохта диплом тайёрлаб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 16.06.2021, 13:13
Олтиариқда сохта диплом тайёрлаб бермоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Олтиариқ тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаро М.М. бошқа бир фуқаро У.нинг ишончига кириб, унга 2500 АҚШ доллари эвазига ўзининг танишлари орқали Олий ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисида диплом тайёрлатиб бериш ҳамда уни ишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилган ҳолда, ундан 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1