АОКАда Қурилиш вазири ўринбосари Шуҳратхўжа Ҳошимов, бошқарма бошлиғи Шерзод Содиқов, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси бўлим бошлиғи Алижон Соатов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ушбу масала юзасидан тушунтириш берилди:
«Танланган масивларга молиявий барқарор, салоҳиятли, етарли моддий техник базасига, мутахассисларга ва етарли тажрибага эга пудрат ташкилотларини аниқлаш мақсадида амалдаги қонунчиликка мувофиқ, намунавий танлов ҳужжатлари ишлаб чиқилди ҳамда бугунги кунда мазкур объектлар бўйича ўтказилаётган тендер савдоларида муваффақиятли қўлланилмоқда.
Шу ўринда, мазкур тендерларда иштирок этиш учун Қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида СС ва ундан юқори даражада бўлганлар рўйхатидан танлаб олинади.
Мазкур объектларда уй-жойлар қурилиши устидан давлат назорати Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари томонидан олиб борилади».






