19 июнь соат 00:00 дан бошлаб, автомобил бошқариш пайтида хавфсизлик камарини тақмаган ва алоқа воситаларидан фойдаланган ҳайдовчиларнинг қоидабузарликлари ҳам онлайн қайд этилиб, тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилади. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати огоҳлантирмоқда.






