1

Қаршида ҳокимият захирасида турган бўш ерни сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

ЖИНОЯТ 23.06.2021, 10:47
Қаршида ҳокимият захирасида турган бўш ерни сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши туман бўлими томонидан  тезкор тадбир ўтказилди. 

Унда, фуқаро М.Б. бошқа бир фуқаро Д.нинг ишончига кириб, унга ҳокимият захирасида турган 12 сотих бўш ер майдонини танишлари орқали уй-жой қуриш учун олиб беришни ваъда қилиб, эвазига 70 млн сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1