АсосийSport

“Реал” президенти Хамес ва Искони сотиб юбормоқчи

“Реал Мадрид” жамоаси президенти Флорентино Перес ярим ҳимоячилар Хамес Родригес ва Искони келаётган ёзда сотиб юбормоқчи, деб хабар беради championat.com.

Манбанинг таъкидлашича, Перес ҳар икки футболчининг хатти-ҳаракатидан норози. У жамоага Зинедин Зидан келиши билан Хамес ва Иско ўйинида ўзгариш бўлишига умид қилганди, аммо Перес кутган натижа бўлмади. Шу сабабдан, Хамес ва Иско ёзда бошқа жамоага ўтиб кетиши мумкин. 

Ушбу мавсумда Иско Ла Лиганинг 24 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. Хамес эса Испания чемпионати доирасида 18 ўйинда иштирок этиб, 5 та гол ва 6 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйган.

    Бошқа янгиликлар