1

Наманганда хонадон ошхонасида газ портлаши оқибатида 12 ёшли бола ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 25.06.2021, 09:16
Наманганда хонадон ошхонасида газ портлаши оқибатида 12 ёшли бола ҳалок бўлди

Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманидаги «Соҳилобод» маҳалласида яшовчи А.Р. хонадонида 2021 йил 23 июнь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

Ҳодиса оқибатида яшаш уйининг шифт ва пол қисмидан 30 квадрат метр қисми ҳамда уй-рўзғор буюмлари ёниб кетди. Хонадон эгалари фарзанди, 2009 йилда туғилган А.М. воқеа жойида ҳалок бўлди.

Дастлабки суриштирувларга кўра, хонадон эгалари суюлтирилган газ баллонидан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаган. Уй ертўласидан ошхона сифатида фойдаланилган, бу ерда мўри ёки ҳаво алмаштириш мосламаси бўлмаган.

Ошхонага чой қайнатиш учун кирган ўсмир олов ёққанда портлаш рўй берган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, туман ҳокимлиги ва туман фавқулодда вазиятлар бўлими келгусида бу каби фожиаларга йўл қўймаслик мақсадида маҳалла раислари ва фуқаролар иштирокида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1