АсосийShou-biznes

Бобур Йўлдошев: "Вақтида отамдан ранжиганман, лекин бугун унинг ҳақ эканини англаяпман"

“Камина санъаткорлар оиласида дунёга келган. Отамни маҳоратли, қаттиққўл режиссёр сифатида ҳурмат қилишади. Онам эса гўзал ва мулойим актриса эди.  Уларнинг фаолияти сабабми, болагимнинг деярли ҳар они санъат масканида, санъаткорлар даврасида ўтди. Болалигимдаёқ актёр бўлиш иштиёқи билан яшадим”—дея ҳикоя қилади актёр Бобур Йўлдошев “7Х7” газетасининг “Сирли мактуб” лойиҳасида. 

Актёр отаси, режиссёр Баҳодир Йўлдошев ҳақида гапирар экан, қуйидагиларни айтиб ўтди:

“Отам ўта талабчан,қаттиққўл инсон. Аммо кўнглида кири йўқ, ҳеч кимга ёмонлик тиламайди. 1993 йилда ҳозирги санъат олийгоҳига ўқишга кирдим. Ўқиш билан бирга театрда ишлаш ва фильмларда суратга тушишни истардим. Бироқ отам буни хоҳламади. ‘Билимсиз бош билан қай ишни уддалар эдинг?’ деб койиб берар эди. Ўшанда отамдан ранжиганман, лекин бугун у киши нечоғлиқ ҳақ эканини англаяпман”. 

Маълумот учун, актёр Бобур Йўлдошев “Севинч”, “Ватан”, “Қўрғошин” каби фильмлардаги образлари билан мухлислари қалбидан жой эгаллаган.

    Бошқа янгиликлар