Россия тергов қўмитаси Ростов Дондаги авиаҳалокатнинг икки тахминий сабабини келтириб ўтди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.
Самолёт учувчининг хатоси ёки техник носозлик туфайли ҳалокатга учраган бўлиши мумкин.
“Ҳозирги вақтда Ростов Дондаги ҳалокатнинг икки асосий сабаблари кўриб чиқилмоқда. Учувчи ноқулай об-ҳаво шароити туфайли бошқарувни йўқотган ёки техник носозлик кзатилган бўлиши мумкин”,—дейилади хабарда.
Бундан олдин Ростов вилояти губернатори авиаҳалокат ноқулай об-ҳаво шароити туфайли юзага келган бўлиши мумкинлигини айтган эди.
Маълумот учун, Дубайдан парвоз қилган “Боинг 737-800” самолёти Ростов Донда 19 март шанбага ўтар кечаси ҳалокатга учраган эди.





