Бугун 19 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги одам гавжум Истиқлол кўчасида портлаш содир бўлди, деб хабар беради “Lenta.ru”.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлашни ҳудкуш террорчи амалга оширган.
“Gazeta.ru” нашрининг маълумотларига кўра, портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна етти нафар киши жароҳатланган.
Ҳозирда портлаш содир бўлган ҳудуд полиция томонидан ўраб олинган.
Маълумот учун, сўнгги пайтларда Туркияда тез-тез портлаш содир бўлмоқда. 13 март куни Анқара шаҳридаги автобус бекатида миналанган автомобиль портлаб кетган эди.





