АсосийJamiyat

Етакчи компания вакиллари “GM Powertrain-Uzbekistan” заводига ташриф буюрди

Ўзбекистондаги энг етакчи компанияларнинг 30 нафар вакили “GM Powertrain-Uzbekistan” заводига ташриф буюришди.

Мазкур ташриф Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатдаги етакчи компаниялар вакилларининг заводга ташриф буюришига доир сўровномасига жавобан амалга оширилди. Бундан кўзланган мақсад эса компаниялар вакилларининг заводдаги корпоратив бошқарув амалиёти бўйича етарлича билим ва кўникмаларга эга бўлишларини таъминлаш ва ўзаро тажриба алмашишдан иборат эди.

“GM Powertrain-Uzbekistan” раҳбарияти томонидан иштирокчилар учун бизнес-лойиҳалаштириш ва ишлаб чиқаришнинг глобал тизими, иқтидорларни бошқариш, корпоратив фаолият бўйича тақдимотлар ўтказилди.

Ташриф сўнгида “GM Uzbekistan Operations” бошқаруви раиси ва президенти Хектор Вилларреал компания вакилларига ўз миннатдорчилигини билдирар экан, Ўзбекистон халқининг турмуш даражасини ошириш ва иқтисодий ўсишни таъминлаш мақсадида амалиётга жорий этилаётган давлат ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш ва бунда Ўзбекистон ҳукумати билан ҳамкор бўлиш “GM” учун шараф эканлигини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар