1

Яна бир Ўзбекистон фуқароси Каталониядаги автоҳалокатда ҳалок бўлди

ЖАМИЯТ 21.03.2016, 22:08
Теглар: Авто, ЙТҲ
Яна бир Ўзбекистон фуқароси Каталониядаги автоҳалокатда ҳалок бўлди

21 март куни эрта тонгда Испанияда йирик автомобиль ҳалокати содир бўлди, бунинг оқибатида 13 киши ҳаётдан кўз юмди.

61 кишини Валенсия-Берселона йўналишида олиб кетаётган автобус қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, автомобиль билан тўқнашиб кетган. Оқибатда 13 киши ҳалок бўлган, қурбонларнинг барчаси қизлар, деб ёзади Euronews. Ҳозирда уларнинг фуқаролиги аниқланган. Бу ҳақда Каталония ҳукумати хабар берди.

ЙТҲ оқибатида етти нафар Италия, икки нафар Германия, шунингдек Руминия, Франция, Ўзбекистон ва Австрия фуқаролари вафот этган. Қизларнинг ёши 19 дан 25 ёшгача бўлган, дастлабки маълумотларга кўра, уларнинг айримларида хавфсизлик камари тақилмаган. Барча йўловчилар Каталония университети талабаларидир.

Автобус салонидаги қолганлар турли даражадаги тан жароҳати олган.

Айтиш жоизки, ҳайдовчининг қонидан алкоголь ва гиёҳвандлик моддалар аниқланмаган, ҳалокатга «инсон омили» сабаб бўлган, дейди Испания ИИВ Хорхе Фернандес Диас

Жабрланганларнинг барчаси 22 дан 29 ёшгача бўлган Испаниялик, Буюк Британия, Швейцария, Норвегия, Туркия ва Украина фуқаролари бўлган ёшлардир. Улар Валенсияда бўлиб ўтган анъанавий “Лас-Фальяс” фестивалида иштирок этиб қайтаётган бўлган.

Каталонияда ҳалок бўлганлар ҳотирасига мотам эълон қилинди.

Аввалроқ, 19 март куни Ростов-Донда ҳалокатга учраган Boeing самолётида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Шарҳлар

Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Самарқандда 64 ёшли аёл автобус уриб кетиши натижасида воқеа жойида вафот этди (видео)

30.01.2023, 12:13

Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...
Тошкентда 17 та машина иштирокида катта авария содир бўлди (видео)

13.01.2023, 09:20

Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1