АсосийJamiyat

Аномал об-ҳаво сабаб Чотқолда ёнғин содир бўлди

'Аномал об-ҳаво сабаб Чотқолда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

 Жорий йилнинг 5 июль куни Чотқол давлат биосфера қўриқхонасининг денгиз сатҳидан 1500-1700 метр баландликдаги Тераклисой ҳудудида аномал об-ҳаво таъсирида ёнғин чиққан. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар берди.

Хабарда айтилишича, қарийб бир гектарни эгаллаган ёнғинда асосан қуриган ўт-ўланлар ёнган, кўп йиллик дарахтларга зарар етишининг олди олинган. 2021 йилнинг 6 июль ҳолатига ёнғин тўлиқ ўчирилган. 

"Ҳодиса натижасида жароҳатланиш қайд этилмади",–дейилади қўмита ахборотида.  

Бошқа янгиликлар