1

"Ўзгидромет" ахбороти: 8 июлдан Ўзбекистонга салқин ҳаво массалари кириб келишни бошлайди

ЖАМИЯТ 07.07.2021, 10:42
"Ўзгидромет" ахбороти: 8 июлдан Ўзбекистонга салқин ҳаво массалари кириб келишни бошлайди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати республикага кириб келиши кутилаётган салқин ҳаво массалари ҳақида хабар берди. 

Маълум қилинишича, эртага, 8 июлда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9-10 июлда республиканинг барча ҳудудларига Каспий денгизи орқали кавказ ҳудудлари устида шаклланган деярли салқин ҳаво массалари кириб келади.

Шунингдек, қайд этилишича, бугун, 7 июлда Қорақалпоғистон бўйича, 8-10 июлда республиканинг барча ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1