1

Жанубий Кореяда Зика вирусини юқтирган илк бемор аниқланди

ДУНЁ 22.03.2016, 14:13
Жанубий Кореяда Зика вирусини юқтирган илк бемор аниқланди

Илк маротаба Зика вирусини юқтирган 43 ёшли Жанубий Кореялик инсоннинг исми-шарифи сир тутилмоқда, у 17 февралдан 11 мартга қадар Бразилияда бўлган, 16 мартда эса ўзини ёмон ҳис қила бошлаган, деб хабар берди “Ria.ru” нашри. 

Чивин чақиши орқали юқадиган ушбу касаллик илк маротаба 1947 йилда Угандада макака маймунларида аниқланган. Орадан беш йил ўтгач, бу касаллик Уганда ва Танзанияда одамлар орасида аниқланган. 

Зика вирусини юқтирган инсонлар Африка, Шимолий ва Жанубий Америкада, Осиё, Тинч океани мамлакатларида ҳам аниқланган. Жанубий Корея Зика вируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида барча чора-тадбирларни кўрмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1