АсосийJamiyat

Қашқадарёда июнь ойида 81 та ер участкалари тадбиркорларга аукцион орқали сотилди

'Қашқадарёда июнь ойида 81 та ер участкалари тадбиркорларга аукцион орқали сотилди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида  июнь ойида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хатловда аниқланган 710 та 8,33 гектар бўш турган ер участкаларига  ваколатли ташкилотлар томонидан хулосалар олиш учун “YER ELEKTRON” AAТ тизими киритилган эди дея хабар бермоқда "darakchi.uz"га Давлат кадастрлари палатасининг вилоят бошқармаси.

Маълум бўлишича, тизимга киритилган  604 та 12,92 гектар ер участкаларини аукцион савдоларига чиқариш учун ваколатли ташкилотлар муҳокамасида қолмоқда. 36 та 0,99 гектар ер майдонлари ваколатли ташкилотлар томонидан салбий хулосаларга мувофиқ тизимдан рад этилди.  

55 та 1,55 гектар ер участкалари Электрон аукционларни ташкил этиш марказига юборилган ҳамда шундан 23 та 0,71 гектар ер участкалари аукцион савдоларига қўйилган.  

Натижада июнь ойида 81 та 2,47 гектар ер участкалари "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончаси орқали тадбикорлик субъектларига сотилди.    

Вазирлар Маҳкамасининг  2019 йил 5 апрелдаги 4270-сон қарори ижроси юзасидан вилоятнинг туман (шаҳар) филиаллари томонидан Давлат хизматлари  марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари партали орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларини ижросини таъминлаш мақсадида Кадастр агентлиги томонидан ишлаб чиқилган “Davreestr pro-2” тизими орқали эса 1087 якка тарбидаги турар жойларга, 263 та нотурар жой объектларига, кўп қаватли уйларда жойлашган  237 та хонадонларга ва 131 та ер участкаларига  кадастр  паспортлари  тайёрлаб  берилди.  

Бундан ташқари  вилоятнинг туман (шаҳар) филиаллари томонидан Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари партали орқали юридик ва жисмоний шахслар томонидан келиб тушган мурожаатлар ижросини таъминлаш мақсадида “Davreestr pro-2” тизими орқали 214 та жисмоний шахсларга тегишли бўлган нотурар жой объектлари, 77 та юридик шахсларга тегишли бўлган нотурар жой объектлари, 1450 та якка тартибдаги турар жойлар, 311 та хонадонлар, 543 та ер участкаларига бўлган ҳуқуқ белгиловчи хужжатлари давлат рўйхатидан ўтказилган

Қайд этилишича, юқорида кўрсатиб ўтилган мурожаатлар юзасидан тўловлар Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 майдаги 306-сонли қарорига мувофиқ автоматик тарзда тизимни ўзида давлат хизматларининг нархлари белгиланган ва инвоис рақами шакллантирилган.

Мазкур қарорга асосан Кўчмас мулк объектларининг нотурар бино ва иншоотларга оид қисмига кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш умумий майдони 100 квадрат метргача бўлган кўчмас мулк учун илгари 306 минг 250 сўм тўланган бўлса, эндиликда 245 минг сўмгача яъни 20% фоизга нархлар арзонлаштирилгани ҳам аҳамиятлидир.

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан тўловларни амалга оширишда фақат банк шахобчасида нақд пул, cлиск, пластик карточкалар орқали тўлаш имконияти яратилган.  

Кўчмас мулк объектларига  кадастр паспортини тайёрлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш ишларини расмийлаштириш фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) тизими  яъни Давлат хизматлари маркази ва my.gov.uz сайти  орқали  амалга ошириб келинмоқда

    Бошқа янгиликлар