АсосийJamiyat

Карманада 64 хонадондан иборат “Камолот” уйлари ёш оилаларга топширилди

Навоий вилоятининг Кармана туманида ёш оилалар учун қурилган “Камолот” уйи фойдаланишга топширилди.

Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, жумладан, Навоий вилоятида ҳам кўп қаватли “Камолот” уйлари қурилиб, ижтимоий фаол ёш оилаларга имтиёзли кредит эвазига, бошланғич бадалсиз берилмоқда. Бу вазифаларни тизимли амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги “Мамлакатнинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим омил бўлаётир. 

Кармана туманидаги 64 хонадондан иборат янги уй “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати тавсиясига кўра, фаол ёш оилаларга берилди.

    Бошқа янгиликлар