Брюсселда бугун эрталаб содир этилган бир нечта теракт оқибатида мамлакатда мобил алоқа издан чиққан, деб хабар берди “gazeta.ru” нашри.
Ҳукумат аҳолини ижтимоий тармоқ ёки SMS орқали хабар юборишга чақирмоқда.
Telenet компанияси 24 соат давомида бепул интернет хизмати кўрсатишини эълон қилди. Брюссел метросида содир этилган теракт оқибатида барча метростанциялар, вокзаллар ва аэропортлар ёпилган.