1

Халқаро конференция сабаб 15-16 июль кунлари Тошкентда қатор марказий кўчалар ёпилади

ЖАМИЯТ 11.07.2021, 09:11
Халқаро конференция сабаб 15-16 июль кунлари Тошкентда қатор марказий кўчалар ёпилади

Аввал хабар қилганимиздек,  жорий йилнинг 15 ва 16 июль кунлари пойтахтимизда “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мавзусидаги Халқаро конференция ўтказилади.  конференцияда 400 дан ортиқ хорижий меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

 Тадбирни ўтказиш жараёнида 15 ва 16 июль кунлари “Toshkent city” мажмуаси атрофидаги бир қанча йўллар транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра: 

- Ислом Каримов кўчаси: Туробтўла кўчасидан Фурқат кўчасигача бўлган қисми;

- Фурқат кўчасининг маҳаллий йўли: Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача;

- Олмазор кўчаси: Бешёғоч кўчасидан Навоий кўчасигача бўлган қисми

Шунингдек, ушбу кўчаларга туташ йўлларда ҳаракатланиш вақтинча чекланиши мумкин.

Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга бошқа айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1