1

ДАИШ Брюсселдаги терактлар жавобгарлигини ўз бўйнига олди

ДУНЁ 22.03.2016, 16:39
ДАИШ Брюсселдаги терактлар жавобгарлигини ўз бўйнига олди

ДАИШ террорчилик гуруҳи жангарилари Бельгиянинг Брюссел шаҳрида юз берган терактлар жавобгарлигини ўз бўйнига олди. Бу ҳақда “Комсомольская Правда” нашрии хабар бермоқда

Бугун Брюссел шаҳридаги аэропорт ва метро бекатларида бир нечта терактлар юз берди.  

Маълумотларга кўра, аэропортдаги портлашни ҳудкуш-террорчи амалга оширган. У ИД аъзоси бўлган. 

“Портлашлар ортида ДАИШ жангарилари турибди”,—дейди Испания ташқи ишлар вазири Хосе Мануэль Гарсиа-Маргальо.

Терактлар Европада қидирилаётган Париж терактлари ташкилотчиси Солих Абдусаломнинг Брюссел шаҳрида ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб юз берди.

Мутахасисларнинг фикрига кўра, ҳужумлар террорчининг қўлга олинишига жавоб тарзида амалга оширилган бўлиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1