1

"Қайнотасининг "Дамас"ига тош отиб, шикаст етказмоқчи бўлган". Яккабоғда ИИБ ходимларининг аёл кишига куч ишлатгани айтилган ҳолат ўрганилди

ЖАМИЯТ 12.07.2021, 10:46
"Қайнотасининг "Дамас"ига тош отиб, шикаст етказмоқчи бўлган". Яккабоғда ИИБ ходимларининг аёл кишига куч ишлатгани айтилган ҳолат ўрганилди

Интернет ижтимоий тармоғларида Қашқадарё вилоятида ИИБ ходимлари аёл кишига куч ишлатгани айтилган видео тарқалди. 

Ҳолат вилоят ИИБ томонидан ўрганилди. 

Келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман бўлимининг 2021 йил 05 июль куни фуқаро Х.М яшаш манзилига мажбурий тартибда киритиб қўйиш тўғрисидаги хабарномаси, Яккабоғ туман ички ишлар бўлимига 07.07.2021 йилда келиб тушган.

Яккабоғ тумани, “Узун” МФЙда яшовчи Э.Б турмуш ўртоғи билан билан жанжаллашиб қолиши натижаси, турмуш ўртоғи Х.М икки нафар вояга етмаган фарзандлари Б.М ва Ш.М.лар билан ота уйига кетиб қолган, шундан сўнг 5-6 ой давомида томонлар ўзаро келиша олишмаганидан сўнг, Б.Э бошқа аёлга уйланаётганлигини эшитган М.Х қайтиб бормоқчи бўлганда турмуш ўртоғининг уйидагилар уни киритишмайди, сўнгра фуқаролик суди орқали турмуш ўртоғининг уйига мажбурий киритилиши хақида қарор чиқарилган.

2021 йил 08 июль куни соат 15-00да Х.М икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан Э.Б.га тегишли бўлган Яккабоғ тумани, “Узун” МФЙда жойлашган уй-жойига мажбурий тартибда киритиб қўйиш кўрсатиб ўтилган. 

Ижро варақасига асосан, 2021 йил 08 июль куни соат 15-00ларда Яккабоғ тумани, “Узун” МФЙ раиси ўринбосарлари Л.Х ва Б.Н, ҳамда МИБ Яккабоғ туман бўлими давлат суд ижроси Т.Б.лар билан биргаликда фуқаро Х.М икки нафар вояга етмаган фарзандлари билан Э.Б.га тегишли бўлган Яккабоғ тумани, “Узун” МФЙда жойлашган уй-жойига борган вақтларида, у ерда Э.Б оила аъзолари киритилишига қаршилик кўрсатишиб, ўртада жанжал келиб чиқган, шундан сўнг профилактика инспектори капитан О.Ғ жанжални олдини олиши мақсадида Х.М ва шерикларини кўчага чиқариб, хизмат хонасига боришларини ўша ерда жанжал бўйича хужжатларни расмийлаштиришини айтади, бироқ Х.М кўчада Э.Б.нинг отаси Б.Э.га тегишли “Дамас” русумли автомашинасига тош отиб шикаст етказмоқчи бўлади, шундан сўнг юзага келиши мумкин бўлган жанжални олдини олиш учун капитан О.Ғ ўзининг “Матиз” русумли автомашинасига фуқаро Х.М.ни ўтқазиб, хизмат хонасига олиб борган ва жанжал юзасидан холислар иштирокида тегишли хужжатлар расмийлаштирилган, Ҳозирда Яккабоғ тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув харакатлари олиб борилилмоқда, дейилади вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабарида. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1