Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг (IUT) биринчи босқич талабаси Нодира Ҳошимова Un mois en France (Францияда бир ой) танловида биринчи ўринни қўлга қиритди.
Танлов Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Lions clubs de France халқаро француз марказлари томонидан ҳамкорликда ташкил этилди. Ушба танлов Франкофония байрами доирасида ташкил этилди.
Танлов француз тилида сўзлаша оладиган 18 ёшдан 25 ёшгача бўлган талабалар ўртасида ўтказилди. Танлов икки босқичдан иборат бўлиб, тўлиқ француз тилида ўтказилди.
Биринчи босқида иштирокчилар ёзма имтиҳон топширдилар ва унинг натижасига кўра беш нафар иштирокчи якуний босқичга йўл олдилар. Иккинчи босқичда иштрокчилар оғзаки имтиҳон топширдилар.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг (IUT) биринчи босқич талабаси Нодира Ҳошимова барча имтиҳонларни муваффақият билан топширди ва танловда биринчи ўринни эгаллади. Шу билан бирга, у танловнинг бош соврини – Францияга бир ойлик сайёҳатни ҳам ютиб олди. Танлов қоидаларига кўра, у Францияга июль ойида бориши мумкин.
Нодира Ҳошимова шундай деди: “Мен танловда илк бор иштирок этдим ва ғолиб чиқдим. Бу ютуғимдан хурсандман. Ғалабамни оиламга бағишлайман. Менга математика ёқади. Ҳозирда дастурлашни ўрганмоқдаман ва келажакда яхши дастурчи бўлмоқчиман.”
“Бу қизлар учун яхши касб деб ўйлайман. Дастурлар ва иловаларни исталган жойда яратиш мумкин, мисол учун, уйдан туриб ҳам бемалол ишлаш мумкин. Бу оилали ва фарзандли бўлган қизлар учун жуда муҳим”, - деди у.