22 март куни Брюсселга йирик террористик ҳужум уюштирилди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Евроиттифоқ пойтахтидаги портлашлар 34 кишининг ҳаётига нуқта қўйган, 230 киши эса яраланган.
Бельгияда уч кунлик мотам эълон қилинди. Ҳужумлар учун жавобгарликни ИШИД жангарилари ўз бўйнига олди ва яна янги ҳужумларни ваъда қилди.
Айни дамда шаҳарда энг юқори террористик хавф даражаси эълон қилинган.