1

Эрдўғон Ростов-Дондаги авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

ДУНЁ 23.03.2016, 10:04
Эрдўғон Ростов-Дондаги авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Ростов-Дондаги аэропортда юз берган авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлган йўловчиларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда

Эрдўғон ўз ҳамдардлик мактубида Россия халқига Туркия ҳукумати ва халқи номидан таъзия изҳор этган. 

Россиядан ташқари, ҳужжатда Украина, Испания, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Колумбия, Кипр каби давлатларга ҳам ҳамдардлик билдирилган. Чунки ҳалокатга учраган самолёт бортида мазкур мамлакатлар фуқаролари ҳам бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Дубайдан Ростов-Донга учаётган Boeing-737-800  йўловчи самолёти 19 март куни ҳалокатга учради. Унинг бортидаги 62 кишининг ҳаммаси ҳалок бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1