FlyDubai авиакомпаниясининг самолёти 19 мартдаги авиаҳалокатдан сўнг биринчи марта Ростов-Дондаги аэропортга қўнди, деб хабар беради “Lenta.ru”.
Лайнер маҳаллий вақт билан 00:46да жадвалдаги вақтдан 24 дақиқа олдин қўнишни амалга оширди.
Йўловчиларнинг аксарияти Бирлашган Араб Амирликларида дам олиб қайтаётган россиялик сайёҳлар бўлган.
Маълумот учун, 19 март, шанба куни Дубайдан Ростов-Донга парвоз қилган, бортида 62 нафар киши бўлган “Боинг 737-800” самолёти ҳалокатга учради.