1

Чагаевни мағлуб этган Лукас Браун қонида допинг аниқланганига муносабат билдирди

ДУНЁ 23.03.2016, 11:07
Чагаевни мағлуб этган Лукас Браун қонида допинг аниқланганига муносабат билдирди

Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида WBA (Regular) йўналиши чемпиони Лукас Брауннинг таъкидлашича, унинг организмида аниқланган препарат йўталга қарши дорида бўлган. Бу ҳақда “Olamsport” нашри хабар бермоқда.

Россия тиббий қўмитаси раиси ўринбосари Эдуард Безгуловнинг сўзларига кўра, допинг Брауннинг организмига дори орқали тушиши мумкин эмас.

"Ҳозир баҳоналар қидирилади, аммо одатда улар икки хил версияни айтишади: ёки йўтал дори ёки уни гўштда дейишади. Иккинчи вариант бўйича велопойгачи Альберто Контадор оқланишга яқин бўлган. Сабаби, допинг пойгачининг организмига гўшт орқали тушиши мумкин эди. Бу ерда умуман бошқа миқдор ҳақида гап кетяпти.

Айтганча, Контадорни барибир дисквалификация қилишди. Лекин суюқлик ҳақидаги ҳикоя жуда кулгули кўриняпти. Биринчидан, Австралияда кленбутеролли дорилар сотилмайди. Иккинчидан, жангдан олдинги ёки кейинги қайдномаларда йўталдан даволаниш ҳақида гап-сўз бўлмаган! Спортчи эса у ерда допинг-тестгача бўлган уч ҳафтада нима қабул қилганини кўрсатиши керак. Учинчидан, доридаги дозалар ҳақиқатдан ҳам болаларбоп ва улар жангдан сўнг аниқланмаган бўларди" - деди Безгулов.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1