1

Эйфель минораси Бельгия байроғи рангига бўялди

ДУНЁ 23.03.2016, 11:56
Эйфель минораси Бельгия байроғи рангига бўялди

Ўзларининг бирдамлик ва ҳамдардлигини акс эттириш учун Бельгияда содир этилган теракт муносабати билан Эйфель минораси сешанба куни кечқурун Бельгия байроғи тусига кирди. 

Бу диққатга сазовор манзара суратини дунёнинг барча етакчи ахборот агентликлари чоп этди, деб хабар берди “News.mail.ru” нашри.

Париж мэри Анн Идальго “Твиттер”да минора сариқ ва қизил рангга бўялиши пастки қавати эса ёритилмаслиги, шунда мамлакат байроғининг қора рангига мос келиши ҳақида хабар берган. 

Сешанба куни Брюсселда кучли портлашлар содир бўлди, терактлар оқибатида 34 киши ҳалок бўлган. Теракт учун жавобгарликни “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи ўз бўйнига олди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1