1

Россиядаги ўзбекистонликларга сайловда овоз бериш тартиби тушунтирилди

ЖАМИЯТ 14.07.2021, 21:26
Россиядаги ўзбекистонликларга сайловда овоз бериш тартиби тушунтирилди

Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги “Промcтройрегион” қурилиш корхонаси ётоқхоналарида истиқомат қилаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари билан учрашув ўтказилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида мамлакатимизнинг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонаси ва “Uzbekistan airways” АЖ вакиллари, меҳнат мигрантлари иштирок этган учрашувда жорий йил октябрь ойида ўтказилиши кўзда тутилган Президент сайловида Бош консулхонада ташкил этиладиган сайлов участкаси ва унда овоз бериши тартиби тушунтирилди.

Корхона раҳбарияти билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида корхона ҳудудида Президент сайловларида муддатидан аввал овоз бериш учун участкалар ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Фуқароларга кўчада ёки иш берувчи билан муаммолар пайдо бўлганда зудлик билан Бош консулхона, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхонасига мурожаат қилишлари тушунтирилди. Мурожаат учун телефон рақамлари қолдирилди.

Учрашув якунида маҳалий давлатнинг қонун-қоидаларига риоя этиш ва турли диний экстремистик руҳдаги оқимлар ва тақиқланган оммавий намойишларга қўшилмаслик тўғрисида тавсиялар берилди.

Маълумот учун, айни пайтда ушбу корхонада 600 нафарга яқин фуқароларимиз вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширмоқда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1