1

Куба президенти Барак Обаманинг дўстона елка қоқишига изн бермади (Видео)

ДУНЁ 23.03.2016, 15:43
Куба президенти Барак Обаманинг дўстона елка қоқишига изн бермади (Видео)

АҚШ президенти Барак Обама Кубага қилган расмий ташрифи давомида ўнғайсиз аҳволга тушди. Куба раҳбари Раул Кастро билан ҳамкорликда ўтказилган матбуот анжуманида уларнинг ўртасидаги дўстлик алоқалари Обама ўйлаганчалик мустаҳкам эмаслиги маълум бўлди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри.

Анжуман охирида Обама кубалик ҳамкасбини қучоқламоқчи бўлди, аммо унинг бу бетакаллуф ҳаракати Раул Кастрога ёқмади ва Обаманинг қўлини манзилга етказмай, бир неча сония ҳавода ушлаб турди. Обама бундай ўнғайсиз ҳолатда камера объективларига тушди.

Бўлиб ўтган воқеа аналитикларнинг Раул Кастронинг аэропортга Обамани кутиб олишга чиқмаганини ҳам Куба ва АҚШнинг ярашувига истеҳзоли назар ташлаяпти деб қарашларига сабаб бўлди.

АҚШ президенти Барак Обаманинг бу ташрифи охирги ўн йил мобайнида озодлик оролига қилган илк ташрифи эди. У 2014 йил декабрь ойида бошланган ярашув жараёнининг давоми эди. Ўшанда АҚШ ўзининг Гаванага нисбатан сиёсатини нотўғри деб тан олиб, вазиятни юмшатишга ҳаракат қилган эди. Дипломатик алоқалар 2015 йилнинг июль ойида тикланган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1