1

Барак Обама тангога тушиш учун рафиқасини эмас, бошқа аёлни танлади(Видео)

ДУНЁ 24.03.2016, 10:35
Барак Обама тангога тушиш учун рафиқасини эмас, бошқа аёлни танлади(Видео)

АҚШ президенти Барак Обама ва унинг рафиқаси Мишель Аргентина президенти Маурисио Макри томонидан уюштирилган расмий тушликда танго рақсини бир-бири билан эмас, бошқа-бошқа шериклар билан ижро этишди.  Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.

АҚШ оммавий ахборот воиталарининг хабар беришича,икки давлат президентлари нутқ сўзлаб бўлишгач, танго рақси бошланган. Профессионал раққослар президентлар ва уларнинг рафиқалари ўтирган столнинг шундоққина олдида рақсга туша бошлаган. Танго рақси ижро этилаётган пайтда президент Макри Обамага мазкур чиқишнинг ўзига хосликларини тушунтирган. 

Шундан сўнг раққоса қиз АҚШ президентига яқинлашиб, уни рақсга таклиф қилган. Обама бир муддат қаршилик кўрсатишга уринган, аммо қизнинг таклифини қабул қилган. Айни шу пайтда эркак раққос ҳам Обаманинг рафиқаси Мишелни рақсга таклиф қилди. АҚШнинг биринчи хоними профессионал раққос билан Аргентинанинг миллий рақсини ижро этиш имконини қўлдан бой бермади.

Танго учун қўшиқ сифатида “Аёл ифори” фильмида янграган тарона танланди. Рақсдан сўнг шериклар бир-бирига миннатдорчилик билдиришди. Мишель Обама турмуш ўртоғининг шеригини қучоқлаб, унга нимадир деди.

Бундан аввал, Куба президенти Барак Обаманинг дўстона елка қоқиш таклифни рад этгани ҳақида хабар берган эдик.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1