АсосийSavol-javob

Паспортни муддатидан олдин олиш ёки алмаштириш мумкинми?

Муддатидан  олдин паспорт олиш ёки алмаштириш мумкинми? Умуман, қонунчилигимизда фуқаролик паспортининг берилиш тартиблари қандай? 

Рамилья Сагатова, Ангрен шаҳри

Саволга Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги ХЧК ва ФРБ бошлиғи Бадриддин ШОРИХСИЕВ жавоб беради:

Қуйидаги ҳолларда паспорт расмийлаштирилади ва берилади:

•  Шахс 16 ёшга тўлганда;
•  16 ёшга тўлмаган шахс Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётганида;
•  Фарзанд хорижга туғилганида;
•  Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги олинганида;
•  Паспортнинг амал қилиш муддати тугаганида;
•  Фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганида;
•  Ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганида;
•  Рўйхатга олиш, рўйхатдан чиқариш, алоҳида маълумотларёки визалар учун мўлжалланган бетлар ишлатилиб бўлинганида;
•  Паспорт бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;
•  Паспорт йўқотиб қўйилганида. 

Паспорт эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан алмаштирилаётганида, фуқаро маълумотларни йиғиш пункитига ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади. 

Агар фуқаро Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқаётганида паспортнинг амал қилиш муддати бир йилдан камроқ вақни ташкил этса, ушбу ҳужжат алмаштирилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар