АсосийJamiyat

“Тошкент” автовокзалининг манзили кўчирилди

Пойтахтимиздаги Олмазор метро бекати яқинидаги “Тошкент” автовокзали фаолиятини вақтинча тўхтатди. 

Бу ҳақда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бўлими бошлиғи Тоҳир Жамолхўжаев маълумот берди.

–  Айни дамда “Тошкент” автовокзали вақтинча фаолиятини тўхтатган. Бунга сабаб автовокзал биносининг таъмирталаб бўлиб қолганидир. Ички ҳужжатларга биноан автовокзал фаолиятида 5 ой танаффус бўлади. Йўловчиларнинг қулайлиги учун эса автостанциянинг манзили вақтинча Абу Сахий бозори ёнига кўчирилди. Йўловчилар учун тарифлар амалдагидай сақланиб қолди.

Бошқа янгиликлар