АсосийShou-biznes

Лоладан мухлислари планшет сўради

Хонанда Лола 22 март куни “Даракчи”нинг “Онлайн-Юлдуз” лойиҳасида иштирок этди. Хонандага мухлислари турли мавзулардаги саволлар билан мурожаат қилди. Лола уларнинг деярли барчасига жавоб берди. 

Мухлислардан бири бир неча бор унга планшет совға қилишини сўраб мурожаат қилди. Хонанда Лола мухлиснинг бу сўровига қуйидагича жавоб берди:

“Мен планшетларга қаршиман. Ундан кўра, сизга кўпроқ очиқ ҳавода пиёда юриб, сайр қилишни маслаҳат бераман”.

Савол яна бир марта такрорланганида эса:

“Агар планшет олишни жуда хоҳлаётган бўлсангиз, унда ишланг ва пул топиб, ўзингиз планшет сотиб олинг”,—дея жавоб берди хонанда.

    Бошқа янгиликлар