Тошкент давлат техника университети қошидаги Тармоқ машинашунослиги муаммолари илмий-тадқиқот маркази ходимлари пахта териш аппаратини яратдилар.
Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизматининг хабар биришича, мазкур аппарат қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланаган.
Унинг вазифаси пахта териш аппаратининг ва умуман пахта териш машинасининг иш самарадорлигини, меҳнат унумдорлиги ва ишончлилигини оширишдан иборат.
Ушбу қурилмани яратувчи муаллифлар жамоаси - Абдукаримов Абдусалам, Бахадиров Гайрат, Ризаев Анвар, Бабаянс Александр, Мирзалимов Шаймардан, Сайдахметова Нодира, Сайдокулов Исмоил ва Абдукаримов Алишанга № ИАП 05158 рақамли патент берилди.





