1

Узоқ муддат ўтириб ишлаш бевақт ўлимга олиб келади

ДУНЁ 25.03.2016, 10:52
Узоқ муддат ўтириб ишлаш бевақт ўлимга олиб келади

Бразилиялик тиббиёт ходимлари узоқ муддат, қимирламай ўтириб ишлаш барвақт ўлимга олиб келишини аниқладилар. Тадқиқот муаллифлари бу ҳақда American Journal of Preventive Medicine да мақола чоп этишди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Олимларнинг фикрича, кун давомида уч соатдан ортиқ қимирламай стулда ўтириб ишлаш, дунёда инсон ўлимнинг 3,8 фоизини ташкил этади. Олимлар 54 та мамлакатда тадқиқот ишларини олиб боришди ва 2002 йилдан 2011 йилгача бўлган давр мобайнидаги ўлим оқибатларини ўрганиб, айнан узоқ муддат давомида ўтириб ишлаш 433 нафар инсоннинг ўлимига сабаб бўлганлигини аниқлашди. Бу кўрсаткич Тинч океанининг ғарбий қисмида, шунингдек, Европа ва Шимолий Америкада жуда юқори бўлган. Энг кам ўлим кўрсаткичи эса Жануби-Шарқий Осиёда кузатилган.  

Олимларнинг таъкидлашича, жисмоний машқлар бажарилган тақдирда ҳам узоқ муддат давомида қимирламай ишлаш ўлим хавфини камайтирмайди. Мутахассислар бу маълумотлар келажакда ходимларнинг иш жадвалини режалаштиришда фойдаси тегиши мумкинлигини  айтишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1