АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик ўқувчи (IPhO) Халқаро физика олимпиадасида ғолиб бўлди

'Ўзбекистонлик ўқувчи (IPhO) Халқаро физика олимпиадасида ғолиб бўлди'ning rasmi

Жорий йил 17-24 июль кунлари Литва давлати томонидан 51-Халқаро физика олимпиадаси (IPhO) ўтказилаётгани тўғрисида хабар берган эдик.  

Унда дунёнинг 73 давлатидан 365 нафар иштирокчилар қатнашди. 19 июль куни олимпиаданинг амалий қисмида иштирокчилар 2 та топшириқни бажарди ва 21 июль куни эса назарий босқичда 3 та масала берилди.  

Мазкур нуфузли халқаро олимпиадада ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам муносиб иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра,  

Раил Хашаев — Тошкент шаҳридаги 71-мактаб ўқувчиси  бронза медалини қўлга киритди.  

Мадина Хасанжонова — С.Сирожиддинов номидаги академик лицей ўқувчиси  4-даражали диплом билан тақдирланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

 

"Даракчи" жамоаси  ўқувчиларни, уларга тарбия ва билим берган ўқитувчиларини ҳамда ота-оналарини мазкур ғалаба билан табриклайди!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар