1

Глобал исиш ярим миллион инсоннинг умрига зомин бўлиши мумкин

ДУНЁ 25.03.2016, 11:51
Глобал исиш ярим миллион инсоннинг умрига зомин бўлиши мумкин

Олимлар иқлимнинг ўзгариши 2050 йилга келиб даҳшатли оқибатларга олиб келиши, инсониятни нобуд қилиши ва 500 минг киши қурбон бўлиши  мумкинлигини айтишди.

“Парник самараси” турли тошқинларнинг, қурғоқчилик ва бошқа табиий офатларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Оқибатда ҳозирда оддий бўлган маҳсулотлар танқис бўлиб қолади. Масалан, мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, Хитойнинг жанубида гуручнинг нархи бир асрда бир маротаба кўтарилган бўлса, 2050 йилга келиб, у ҳар тўрт йилда бир баробарга кўтариладиган бўлади. 

Иқлим ўзгариши оқибатида 2050 йилга келиб инсон истеъмоли учун зарур бўлган калория миқдори 3,2% га қисқаради. Заминимиз аҳолиси мева ва сабзавотларни 4%, гўштни эса 0,7% кам истеъмол қилади. Оқибатда 530 минг киши очлик қурбонига айланади. 

Олимлар атмосферадаги углерод ҳажмини камайтиришни, мева ва сабзавотларни арзонлаштиришни тавсия этишмоқда. Канзас штати университети мутахассисларининг фикрича, глобал исиш бугунги кунга келиб, инсониятга таҳдид солаётган асосий хавфлардан бирига айланган. Бу фалокатнинг кўлами ҳозирдан сезилмоқда, чунки 2016 йилнинг январи кузатувлар тарихидаги энг иссиқ қишлардан бири бўлди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1